Киев яқинида жойлашган Козин посёлкасидаги Украина президенти Петро Порошенконинг қўшнилари уйини номаълум шахслар вертолётдан туриб отиб кетишди. Бу ҳақда ТСН телеканали хабар қилди. 

Уй тадбиркор эр-хотинлар Владимир Костерин ва Наталья Жилиналарга тегишли. Гувоҳларнинг айтишича, улкан вертолёт оловли ўқлар узган. Ҳужумга қўриқчи, уй эгаларининг вояга етмаган ўғли ва уй бекаси гувоҳ бўлган. 

Снарядларнинг бири Украина президенти уйининг ёнига бориб тушган. 

Уй эгаларининг адвокати Александр Лупейконинг сўзларига кўра, бу Ми-8 вертолёти бўлган.

“Уч марта ўқ узилган. Кейин маълум бўлишича, бу ёндирувчи ўқ-дорилар бўлган. Айнан шу уйни нишонга олинган деб ҳисоблашга асослар бор. Ўқлар узиб бўлиниши билан вертолёт учиб кетган”, билдирди у.

“Ёнғин йўли билан мол-мулкка қасддан зиён етказиш” моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.