«Портсмут»нинг собиқ директори: «Лестер»нинг «сапчиш»лари АПЛда нимадир ўзгараётганини билдирмайди

Спорт 11 Май 2016 1670

Англиянинг «Портсмут» клуби собиқ директори Роман Дубов АПЛда «Лестер»нинг чемпион бўлиши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Лестер» чемпионликка эришгани орқасидан қарийб 190 миллион евро ишлаб олди, аммо тахминан шунча миқдорда маблағ клубнинг амалдаги хўжайинлари томонидан олти йил ичида сарф этилди. Албатта, бу катта миқдорда пул, аммо барибир бу жамоанинг премьер-лигадаги кучли 5-6 жамоа орасидан муқим жой эгаллаб туриши учун етарли бўлмайди. 

Бундан ташқари, «тулкилар» кучли инфраструктурага эга жамоа саналмайди. Уларнинг академияси ҳаттоки АПЛнинг энг кучли ўнталигига ҳам кирмайди. Ҳали болалар-ўсмирлар футболи учун жуда кўплаб сарф-харажатлар қилиниши керак. «Лестер» бу пулларни қўлга киритгач, қандай бошқарув йўлини танлайди, билмайман. Балки улар чемпионлар лигаси йўлланмасини берувчи тўртликдан жой олиш мақсадида улкан харидларни ҳам амалга ошириши мумкин. 

Ҳозирда АПЛ етакчи ва ўртамиёна жамоалари ўртасидаги тафовут аср бошидаги каби фалокатли даражада эмас. Лига футболчиларининг даражаси тенглашиб бормоқда. Бу эса инглиз футболида ким ғалаба қозонишини айтиш қийинлиги жиҳати билан ҳам эътиборни жалб қилишда давом этади. Аммо бу ерда етакчи бўлиш учун топ-клубларда мавжуд — скаут хизмати, академия, тижорат структуралари яхши ишлаши керак. Шу томондан олиб қараганда кичик жамоалар етакчилардан ортда қолишда давом этмоқда. Шунинг учун ҳам «Лестер»нинг чемпионлиги лигада етакчиларнинг алмашаётганини билдирмайди.

«Сандерленд» ва «Манчестер Юнайтед» даромадларини солиштириб бўлмайди. Улар ўртасидаги фарқ қисқараётган бўлсада, барибир бу оралиқ тафовут сезиларли даражада бўлиб қолаверади. «Лестер»нинг «сапчиш»лари ниманидир ўзгартира олади деб ўйламайман. Тўғри, улар жуда кўп жамоалар учун умид бағишлашди, бироқ яқин йилларда Англия чемпионатида етакчи жамоаларнинг ўзгаришини кутишдан фойда йўқ.

Катта клублар ўз жойида қолишади — булар «Арсенал», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Ливерпуль», кейин эса «Тоттенҳэм», – дея гапириб ўтган Дубов «Известия»га берган интервьюсида.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар