Репортаж: Андижондаги “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остидаги ёшлар фестивалининг илк куни

Ўзбекистон 11 Май 2016 10257

Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан мамлакат миқёсида “Биз буюк юрт фарзандларимиз”шиори остида ташкил этилган ёшлар фестивалининг Андижон вилоятидаги биринчи куни кўтаринки руҳда ўтди. Тарғибот гуруҳлари вилоятнинг Қўрғонтепа, Жалалқудуқ, Бўз, Шаҳрихон, Улуғнор туманлари ва Хонобод шаҳрига ташриф буюришди. Бўлиб ўтган учрашув ва гала-концерт дастурлари давомида ёшлар билан турли лойиҳалар асосида суҳбатлар ўтказилди.

Журналист ва таржимон Шуҳрат Саттаров, театр ва кино актёрлари Азиз Қобулов, Бахтиёр Турғунов, Умида Муқимова ҳамда эстрада хонандалари Отабек Муҳаммадзоҳид ва Воҳиджон Исоқовдан иборат тарғибот гуруҳи вилоятнинг энг чекка туманларидан бири ҳисобланган Улуғнор туманида бўлди.

“Сиз севган қаҳрамонлар” лойиҳаси бўйича дастлабки тадбир туман ҳокимлигининг мажлислар залида ташкил этилиб, унда 400 нафардан зиёд ёш авлод вакиллари иштирок этди. Ёш авлод вакиллари ўзлари севган актёр ва хонандалар билан бевосита мулоқот қилишди.

21-сон мусиқа ва санъат мактабида “Оммавий маданият ва ёшлар маънавияти” лойиҳаси асосида ўтказилган тадбирда мамлакат ёшларининг бугунги кунда барча соҳаларда қўлга киритиб келаётган улкан ютуқлари, шу билан бирга, ҳозирги мураккаб замонда ёшларимиз онгини миллий қадриятларга ёт бўлган зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишга ҳар бир киши жиддий ёндашиши лозимлиги эътироф этилди. Мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари томонидан ижро этилган қўшиқ ва куйлар тарғибот гуруҳи вакилларида катта таассурот қолдирди.

Гуруҳ аъзолари туманда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, яқинда ташкил этилган “Нуронийлар боғи”да бўлишди.

Тумандаги Агросаноат касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган “Камолот кутубхонаси” мавзусида қизиқарли учрашув ўтказилди. Журналист ва таржимон Шуҳрат Саттаров инсон камолотида китобнинг ўрни ҳақида сўзлади. Коллеж ўқувчилари ўзбек ва жаҳон адабиёти намоёндалари асарларидан бадиий чиқишлар ва шеърлар ижро этишди. Савол-жавоб тарзида ўтказилган мунозараларда яхши иштирок этган ўқувчиларга китоблар совға қилинди. Даврада шўх қўшиқлар янграб барчани рақсга чорлади.

Шундан сўнг Улуғнор тумани марказидаги ўйингоҳда санъат усталари ва эстрада хонандалари иштирокида гала-концерт бўлиб ўтди. Гала-концертга қўшни Балиқчи тумани ёшлари ҳам келиб қўшилишди.

Тадбирни туман ҳокими Абдуғофир Сулаймонов кириш сўзи билан очиб берди. Туманда вояга етаётган ёш иқтидор эгалари бўлган спортчи ёшлар ва гимнастикачи қизалоқлар томонидан чиқишлар намойиш этилди. Улуғнорлик спортчи ёшлар  ўйингоҳ марказига мустақилликнинг йигирма беш ёшини ифодаловчи рақамни чизганларида стадион шодон ҳайқириқларга тўлиб кетди. Шижоатли ёшлар эл севган санъаткорлар қўшиқларини бирга куйлаб, рақсга тушдилар.

“Kun.uz” сайтининг Андижондаги мобил мухбири Элмурод Эрматов фурсатдан фойдаланиб, тарғибот гуруҳи сафида Андижонга ташриф буюрган санъаткорларни суҳбатга тортди. Бу борада  “Камолот ПРЕСС” ёш репортёрлар клуби аъзоси Бобурмирзо Хожиакбаров яқиндан ёрдам берди.

Хонанда Воҳиджон Исоқов:
- Бугун Улуғнор туманида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва инсонларнинг юзидаги шукроналик ҳисларидан дилим ғурурга тўлди. Туман ёшлари орасида иқтидорлилари жуда кўп экан. Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг санъат соҳасида эгаллаган ютуқлари таҳсинга лойиқ. Мен бугуни фаровон, келажаги буюк давлатда яшаётганимдан фахрланаман.

Муаллиф: Элмурод Эрматов, Андижон.

Кун янгиликлари
Таниқли ўзбек иқтисодчиси эркин конвертацияни киритиш ҳақида
Samsung Galaxy S8 ва S8+ расман намойиш этилди
Россияда иш вақтида майиб бўлган мигрантларга товон пули тўланади
Томорқага баҳорги картошка, карам ва помидор экишнинг оддий усули
21:14 / 29.03.2017 18899 Жамият
Opal English ўқувчилари IELTS имтиҳонидан 7-8 балл олишди
14:04 / 29.03.2017 5609 Жамият
«Zomin Sunrise» болалар оромгоҳида Наврўз тантаналари бўлиб ўтди
09:25 / 29.03.2017 3270 Жамият
Оролни қутқариш мумкин: ўзбек олими бунинг лойиҳасини тақдим этди
09:25 / 28.03.2017 27265 Ўзбекистон
31 март куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади
Мессининг дисквалификация қилинишига ким бош-қош бўлгани маълум бўлди
15:34 573 Спорт
Ўзбекистон делегацияси Парижда Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари иштирокидаги учрашувда
Кўпроқ янгиликлар