11 май куни Россия Федерацияси марказий сайлов комиссияси мажлиси қарорига кўра, фигурали учиш бўйича Олимпиада чемпиони Елена Бережная рўйхатга олингач, амалдаги депутат сифатида фаолият бошлайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди

Бережная “Единая Россия” партиясидан номзодлар рўйхатига киритилган эди. У муддатидан аввал ўз вазифаларидан озод этилган Юрий Эм ўрнига мандат қабул қилди.