Саркозининг қайнонаси уйига бир неча қочқинни қабул қилади

Жаҳон 11 Май 2016 1359

Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозининг қайнонаси Мариза Бруни-Тедески ўз уйига бир неча қочқинни қабул қилишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда La Repubblica хабар қилди. 

“Ҳозир мен шунга тайёрланяпман. Менинг германиялик бир дўстим шундай йўл тутди. Бу қашшоқлик денгизида бир томчи эканини биламан, лекин нега қабул қилмаслигим керак?”

Саркозининг сиёсий келажаги хусусида сўзлар экан, Бруни-Тедески Франция собиқ раҳбари Елисей қароргоҳига қайтиши тўғрисида билмаслигини билдирди. 

“Николянинг вируси бор: бу – сиёсат. У кетиб (президентлик постидан), конференцияларда иштирок эта бошлагач, ҳаммаси тугаганига ишона олмадим. Энди ишлар қандай кечишини мен билмайман”, - маълум қилди у.

Кўпроқ янгиликлар