Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида “Евровидение” халқаро мусиқий танловида Россия шарафини ҳимоя қилаётган қўшиқчи Сергей Лазерев  финал босқичига чиқди.

Россиялик артист танловнинг биринчи ярим финали якунларига кўра финалга йўлланма олишга муваффақ бўлган. Лазарев “You Are the Only One” қўшиғини ижро этди. Ушбу қўшиқ “Евровидение” бошлангунга қадар ҳам Европа чартларида машҳурликка эришган эди. 

Лазеревдан ташқари Озарбайжон, Нидерландия, Венгрия, Хорватия, Австрия, Арманистон, Чехия, Кипр ва Мальта вакиллари “Евровидение” финалига йўл олди.