Футбол бўйича Россия терма жамоаси футболчилари Биринчи канал орқали эфирга узатиладиган «Что? Где? Когда?» («Нима? Қаерда? Қачон?») телеўйинида иштирок этади. 

ТАСС ахборот агентлиги берган хабарга кўра, ёзги серия ўйинлари доирасида мусобақалашадиган жамоага терма жамоа бош мураббийи Леонид Слуцкий сардорлик қилади. 

Мазкур кўрсатув 22 май куни 22.30да (Москва вақти билан) эфирга узатилади.