Тибетда 5,5 магнитудали ер қимирлаши содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати хабар қилди. 

Маълум бўлишича, ер ости силкинишлари Чамдо округи Денгчен уездида бўлиб ўтган. Унинг эпицентри эса 7 километр чуқурликда деб белгиланди. 

Қурбон бўлганлар, жабр кўрганлар ва вайронагарчиликлар даражаси хусусида ҳали маълумот берилмади.