Том Харди “Юлдузлар жанги”нинг янги қисмида роль ижро этади

Маданият 11 Май 2016 2234

Making Star Wars ўзининг Голливуддаги манбасига асосланиб, хабар беришича, актёр Том Харди “Юлдузлар жанги” киноэпопеясининг саккизинчи қисмида тасвирга тушади. Унга қанақа роль берилишига ойдинлик киритилмаган, аммо у катта эҳтимол билан Биринчи Орден штурмчиси образида намоён бўлиши мумкин.

Маълум бўлишича, Хардининг персонажи собиқ штурмчи Финнинг энг яқин дўсти бўлиб, улар ҳарбий академияда бирга таҳсил кўрган бўлишади. У дўстини Қаршилик ҳаракатига қўшилганини билмайди ва ишонч билан ўз вазифасини давом этаверади.

“Юлдузлар жанги”нинг саккинчи қисми премьераси 2017 йилнинг декабрь ойига мўлжалланган. Унинг номи ҳали аниқлаштирилмаган. Фильмнинг еттинчи қисмида роль ижро этган Жон Бойега (Финн), Дэйзи Ридли (Рей), Адам Драйвер (Кайло Рен) ва Оскар Айзек (По Дэмерон) ўз персонажларида ўйнашади. Саккизинчи қисмда илк бор Бенисио дель Торо пайдо бўлади.

Апрель ойида ОАВда “Юлдузлар жанги” фильмининг янги қисмида британиялик шаҳзодалар Уильям ва Гаррилар роль ижро этган деган хабарлар тарқалди, аммо бу расман тасдиқланмади.

Фильмнинг янги қисми тасвирга олиш ишлари Лондондан унча узоқ бўлмаган Pinewood студиясида бўлмоқда.

Кўпроқ янгиликлар