Toyota’ниннг 2015 молия йилидаги соф даромади 6,4 фоизга ўсди

Иқтисодиёт 11 Май 2016 1545

Япониянинг энг йирик автомобилсозлик компанияси ҳисоботида маълум қилинишича, Toyota Motor автоконцерни ва унинг таркибига кирувчи шўъба корхоналарининг ўтган 2015 молия йилидаги (2016 йил мартида якунланган) соф даромади йиллик ифодада 6,4 фоизга ўсиб, 2,31 трлн иенани (21,3 млрд АҚШ доллари) ташкил этган. 
Корпорация маълумотларига кўра, бундай ижобий натижа миллий валюта иена курсининг долларга нисбатан пастлиги ва хорижий мамлакатлардаги савдоларнинг юқори кўрсаткичи билан изоҳланади. 

"Шубҳасиз, иенанинг расмий курси биз учун ижобий таъсир этди, бироқ бу йил вазият тубдан ўзгарди", - деган компания президенти Акио Тоеда матбуот анжуманида.
Toyota ва шўъба корхоналарининг савдо кўрсаткичи йиллик ҳисобда 4,3 фоизга ўсиб, 28,4 трлн иенани (261,8 млрд доллар) ташкил этган. Бундан аввалроқ, япон автогиганти 2015 молия йилидаги соф даромади 2,8 трлн иенадан (25,8 млрд доллар) иборат бўлишини башорат қилган эди. 

Шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, Toyota тўртинчи йилки дунёнинг энг йирик автомобиль сотувчиси мақомини сақлаб қолди. У жаҳон бўйлаб, 10,15 миллион дона машина сотишга муваффақ бўлган. Аммо 2016 йил бошидан бери компания бир неча маротаба ишлаб чиқаришини тўхтатишга мажбур бўлди. 

Хусусан, пўлат қуювчи заводлардан бирида рўй берган ёнғин ҳамда Кюсю оролида бир неча марта содир бўлган кучли ер силкинишларидан сўнг, автомобиль ишлаб чиқариш вақтинча тўхтатилган эди. Бундан ташқари, иена курси қарийб 10 фоизга мустаҳкамланди. 

Шу сабабли, компания тахминларига кўра, унинг 2016 молиявий йилидаги соф даромади 35 фоизга тушиб, 1,5 трлн иенани (13,8 млрд доллар) ташкил этиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 19953 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70694 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37930 Lifestyle
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 39 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 263 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 551 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 963 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 1655 Жаҳон
Хитой молиявий пирамидалар билан курашишни бошлади
Кўпроқ янгиликлар