Украина Олий Радаси 1944 йилги қрим-татарларнинг кўчирилишини геноцид деб тан олишни талаб қилмоқда

Жаҳон 11 Май 2016 3205

Украина Олий Радаси халқаро ҳамжамиятга мурожаат этиб, 1944 йилда қрим-татарларининг ватанларидан кўчирилишини геноцидга тенглаштириш ва Россия суди томонидан қрим-татарлар Мажлисининг Қримдаги фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қарорини қоралашни сўрамоқда

Олий Раданинг 11 май куни эрталабки мажлисида БМТ, Европарламент, ПАСЕ, ЕХҲТ парламент ассамблеяси, жаҳон етакчиларига қарата қрим-татарларига нисбатан геноцид уюштирилганини тан олишни сўраб қилган мурожаатини 240 нафар халқ депутати маъқуллаган. 

Олий Рада, шунингдек, РФдан "Украина суверен ҳудудининг ажралмас қисми бўлган Қримдаги фуқаролар ва инсон ҳуқуқлари, хусусан, тубжой аҳолиси ҳисобланувчи қрим-татарларининг ҳақларини поймол этмасликка чақирган".
Украина парламенти жаҳон етакчилари ва жамоат арбобларини "РФ томонидан қрим-татарларининг камситилиши ва таъқиб қилинишига чек қўйишда зарурий саъй-ҳаракатларни амалга ошириш"га чақирган.

Шунингдек, Рада давлатлар ва халқаро ташкилотларни 18 май куни қрим-татарлари кўчирилиши қурбонлари хотираси муносабати билан ўтказиладиган маросимда иштирок этишга чақирган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар