Украинанинг Полтава шаҳрида журналист ўз жонига қасд қилди

Жамият 11 Май 2016 4199

Украинанинг Полтава шаҳри полицияси ўз уйида осилган ҳолда топилган журналист Анатолий Мележикнинг ўлими бўйича Украина жиноят кодексининг "ўз жонига қасд қилишгача олиб келиш" моддаси бўйича жиноий иш очди. Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси, халқ депутати Антон Герашенко бу ҳақда фейсбукда маълум қилди

Мележикнинг фейсбукдаги саҳифасида журналист унинг ўлимида ким айбдор эканлигини ёзган видолашиш пости жойлаштирилган бўлган. Бу пост ўқилгандан кейин, унинг уйига ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари келиб, эшикни бузиб киришган ва журналистни ўлик ҳолда топишган.

Герашенконинг айтишича, Мележик ўлим олдидан ёзган постида ўзининг ўлимида маҳаллий интернет-телеканаллардан бирининг раҳбарини айблаган. Журналист билан амалдор ўртасида молиявий ва шахсий ҳаёт билан боғлиқ кескин муносабатлар бўлган.

Таъкидланишича, агар журналистнинг мактубидаги айбловлар исботини топса, унда журналистни ранжитган айбланувчи 5 йиллик қамоқ жазосига тортилиши мумкин. 

Мележик Полтавадаги."Громадське.ТВ" телеканалида журналист бўлиб ишлаган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси медиа-ҳафта муҳокамасида
13:54 / 23.01.2017 8383 Ўзбекистон
Мирзиёев: «Ўзстандарт» раҳбарлари пора олиб имзо чекаверган
09:16 / 23.01.2017 89193 Ўзбекистон
Ливияда бир қатор ёзувчиларнинг китоблари мусодара қилинди
00:47 390 Жаҳон
Миср элчиси: "Медиаҳафталик Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг келажакдаги режаларидан хабардор бўлиш учун янги имкониятдир"
Трамп АҚШнинг Транс-Тинч океан ҳамкорлиги келишувидан чиқиши ҳақидаги фармонни имзолади
00:11 1440 Жаҳон
Италияда қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонада ҳалок бўлганлар сони 7 нафарга етди
23:52 / 23.01.2017 512 Жаҳон
Трамп АҚШда бизнесни тартибга солишни 75 фоизга камайтиради
23:46 / 23.01.2017 1115 Жаҳон
Эрон вакили: "Ҳаракатлар стратегияси хорижий мамлакатлар билан халқаро муносабатларда стандартларнинг яхшиланишига хизмат қилади"
23:44 / 23.01.2017 466 Ўзбекистон
Венгрия: Европа Трамп сайлангандан умидсизлик ҳис қилмоқда
23:26 / 23.01.2017 1532 Жаҳон
ЮНЕСКО вакили: "Ҳаракатлар стратегиясининг оммавий дебатлар учун очиқлиги - муҳим жиҳат"
23:03 / 23.01.2017 564 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар