Уолкотт «Челси» таклифини рад этиб, «Вест Ҳэм»га ўтишга қарор қилди 

Спорт 11 Май 2016 1715

Лондоннинг «Арсенал» клуби вингери Тео Уолкотт тез орада пойтахтнинг бошқа бир жамоаси «Вест Ҳэм» сафига бориб қўшилади, дея хабар беради The Sun. 

Хабарда қайд қилинишича, Лондоннинг яна бир жамоаси «Челси» томонидан билдирилган таклифни рад қилган ва ўйин амалиёти кафолатланган «болғаурарлар» сафига бориб қўшилишни истамоқда. 

Олдинроқ, «Арсенал»нинг «Лестер» яримҳимоячиси Риёз Маҳрезни сотиб олиш учун 30 млн евро сарфлашга тайёрлиги, бу маблағни «канонирлар» Тео Уолкоттни сотиш орқали қоплаш ниятида экани хабар қилинганди.

Шу вақтнинг ўзида «Вест Ҳэм» президенти Дэвид Салливан клуб номини айтмаган ҳужумчи учун 30 млн евро таклиф қилинганини маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар