Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва тайёрлаш ташкилотларига нисбатан жарималарни кескинлаштирди

Иқтисодиёт 11 Май 2016 8153

Ўзбекистон давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотларни режага мувофиқ етказиб бермаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи, маҳсулотларни қайта ишловчи ва тайёрлов ташкилотларга нисбатан жарима чораларини кучайтирди. 

Хусусан, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 апрелдаги қарорига кўра, агар фермер хўжалиги шартномада кўрсатилган маҳсулотларни турлари ва муддати бўйича сабабсиз тўлиқ топшира олмаса, тайёрлов ташкилотига топширилмаган маҳсулот нархининг 30 фоизи (аввалгиси 25 фоиз) миқдорида жарима тўлашига тўғри келади. 

Ўз навбатида, тайёрлов ташкилоти ҳам шартномага мувофиқ фермер хўжалиги маҳсулотини қабул қилишдан бош тортса, хўжаликка 30 фоиз (аввалгиси 25 фоиз) жарима тўлайди. 

Бундан ташқари, тайёрлов ташкилотлари топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун асоссиз равишда ўз вақтида ҳақ тўламагани учун жарима миқдори 15 фоиздан 20 фоизга оширилган. 

Ҳужжатда аниқлик киритилишича, хўжалик давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажара олмаслигига оид таваккалчиликни суғурта қилиши мумкин. 

Умуман, Ўзбекистонда давлат буюртмаси бўйича пахта ва буғдой сотиб олинади. 2016 йилдан эса, 4 млн тонна миқдорида мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш ҳам давлат буюртмаси рўйхатига киритилган.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2411 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 35009 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 44067 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82491 Жамият
Дайжест: Туркиядаги зилзилалар, президентнинг навбатдаги сафари, қурол тўғрисидаги қонун муҳокамаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:27 68 Жаҳон
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 1192 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 327 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Кўпроқ янгиликлар