2016 йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лижиэ билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар тарқатган.

Суҳбат давомида Тошкентда бўлиб ўтадиган икки томонлама тадбирлар ҳамда ҳозирги кунда Ўзбекистон раислик қилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги учрашувлар нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Хитой кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.