АҚШда электрик багги ва 2000 от кучига эга гибрид фура ишлаб чиқарилиши мумкин

Технология 12 Май 2016 5850

Американинг Солт-Лейк-Сити шаҳрида жойлашган Nikola Motor Company (Никола Тесла шарафига номланган) компанияси 520 от кучига эга бўлувчи электрик багги ишлаб чиқиш режаларини ошкор қилди. Бундан ташқари, Америка компанияси 2000 от кучига эга ўта кучли гибрид фураси ишлаб чиқармоқчи. 

Маълумотларга кўра, Nikola Zero баггиси енгиллаштирилган рамада барпо этилади ва 50 квт/соат қувватга эга батареялар билан жиҳозланади. У бир марта қувватлангач, 160дан 240 км.гача юра олади. Машинанинг йўл билан оралиғи 368 миллиметрга тенг бўлади. Янгилик 3 сонияда 100 км/соат тезликка эриша олади. Nikola Zero’нинг нархи 42 минг долларни ташкил этади. 

Nikola Motor Company фирмаси, бундан ташқари, One деб номланган гибрид фураси устида ҳам иш олиб бормоқда. Компания раҳбари Тревор Милтоннинг сўзларига кўра, машинанинг аксар қисми мустақил равишда ишлаб чиқилади, бироқ янгилик Meritor фирмаси билан ҳамкорликда яратилган "биринчи мустақил подвеска"га эга бўлади.

Nikola Oneга 320 киловатт-соат ҳажмли батарея ўрнатилади. У ҳар қандай ёқилғида ишлай оладиган турбина ёрдамида қувватланиб, 1930 км. масофани босиб ўта олади. Юк машинасининг нархи – 375 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда. 

Айни вақтда, Nikola Motor Zero ва One бўйича буюртмалар қабул қила бошлаган. Тўлов тегишли равишда 750 ва 1500 доллардан иборат. Компания 2016 йил охиригача уларнинг ишчи прототипларини намойиш этишини маълум қилмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар