Англия Премьер-лигасида 12 майга ўтар кечаси 30 ва 35-турнинг қолдирилган ўйинлари бўлиб ўтди. «Ливерпуль» ва «Челси» жамоалари ўртасида «Энфилд»да бўлиб ўтган ўйинда дуранг қайд этилди. 

Ўйиннинг 32-дақиқасида Эден Азар 4 нафар футболчидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кирар-кирмас олис бурчакни аниқ нишонга олди. 

Қизиқарли кечган ўйинда лондонликлар яхши ҳимояланишди, ҳаттоки ўйин сўнгида иккинчи голни уришлари мумкин эди. Аммо Педронинг яккама-якка вазиятда берган зарбасини Миньоле қайтаришга муваффақ бўлди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса мерсисайдликлар ҳисобни тенглаштиришди. Чап қанотдан етказилган узатмани Бегович ушлаб қола олмади. Бентеке эса бўш қолган дарвозани боши билан ишғол қилди.

Эндиликда 37та ўйинда 59 очко жамғарган «Ливерпуль» 8-ўринни эгаллаб турган бўлса, 49 очкоси бор «Челси» 9-поғонадан жой олган.

Англия Премер-лигаси
30-турнинг қолдирилган ўйинлари
11 май, чоршанба

«Ливерпуль» — «Челси» 1:1
Голлар: 0:1 – 32 Азар, 1:1 – 90 Бентеке. 
Ливерпуль – Миньоле, Морено, Клайн, Ловрен, Туре (Ожо, 88), Жан, Лаллана (Бентеке, 75), Милнер (Аллен, 75), Коутиньо, Фирмино, Старриж.
Челси – Бегович, Баба, Аспиликуэта, Кэйхилл, Матич, Виллиан (Кенеди, 57), Фабрегас, Педро (Лофтус-Чик, 90), Траоре (Абрахамм, 74), Азар, Оби Микел.
Огоҳлантиришлар: Жан (44), Туре (48), Милнер (73), Аспиликуэта (87).