Apple’нинг хитойлик коллекторлари аянчли аҳволда ҳаёт кечириши маълум бўлди

Жамият 12 Май 2016 10412

Шанхайда жойлашган ётоқхонада Apple коллекторлари ҳисобланмиш Foxconn ва Pegatron компанияларининг ходимлари истиқомат қилишади. Daily Mail нашри ётоқхонанинг оғир аҳволдаги кўриниши акс этган суратларни чоп этди.

Ишчилар аянчли шароитларда яшаши юзасидан компанияга нисбатан йўлланган кўплаб айбловлардан сўнг, журналистлар турар-жойни кўздан кечиришди.

Маълум бўлишича, коллекторлар саккиз кишилик хоналарда электр қуввати ва сувсиз яшар экан. Бундан ташқари, барча ердан моғор ва намлик иси келиб турибди. 
Daily Mail журналистининг қайд этишича, шафқатсиз кўринишдаги бу аҳвол кўпроқ турмани ёдга солади. Боз устига, мазкур ётоқхона учун ходимлар ҳақ тўлашади.

Кўпроқ янгиликлар