Австралия бош вазири Малкольм Тернбулл, Сибирнинг «Сухой Лог» олтин конида фаолият юритган офшор компанияси раҳбари бўлган, деб ёзмоқда Australian Financial Review.

Нашрнинг аниқлик киритишича, Тернбулл ва Австралиянинг Янги Уэльс штати собиқ раҳбари Нэвилл Рэн 90-йилларда навбати билан Star Technology Service компаниясини бошқаришган. У Британиянинг Виржин оролларида рўйхатдан ўтган бўлиб, унинг ишини Mossack Fonseca фирмаси олиб борган.

Австралия бош вазири вакилининг айтишича, Тернбулл Mossack Fonseca’нинг Star Technology Service ишига алоқаси борлигини билмаган.