Жорий йилнинг биринчи чорагида Россияга енгил автомобилларнинг импорти ўтган йилнинг худди шу пайтидагига қараганда 45,7 фоизга, 52,7 минг машинагача тушиб кетди. Бу ҳақида Федерал божхона хизмати маълум қилган

Ҳисобот даврида Россияга 1,017 долларлик автомобиллар олиб кирилган. Узоқ хориж мамлакатларидан 987,5 миллион долларга 51,2 минг машина, МДҲ давлатларидан - 1,5 минг автомобиль импорт қилинган. 

Юк машиналарининг импорти январь-март ойида умумий қиймати 158,8 миллион бўлган 3,4 мингни (-38,2 фоиз) ташкил қилди. Улардан 69,1 миллион долларлик 2,7 минг юк машиналари узоқ хориждан келтирилган, 89,6 миллион долларлик қолган 600 машина - МДҲ давлатларидан.

Россиядан енгил автомашина экспорти 2016 йилнинг уч ойида умумий ҳажми 220 миллион долларлик 16,9 (-22,8 фоиз) мингни ташкил этади. Узоқ хориж мамлакатларига 119,4 миллион долларлик 4,1 минг машина, МДҲ мамлакатларига - 100,6 миллионлик 12,8 минг авто жўнатилган. 

Юк машиналари экспорти 21,9 фоизга қисқариб, 2,5 минг машинани ташкил қилди. Узоқ хориж мамлакатларига 52,9 миллион долларлик 1,6 минг фура, МДҲ давлатларига - 16 миллион долларлик 900та юк машинаси жўнатилган.