Аввалроқ Бразилия миллий конгресси қуйи палатасида мамлакат президенти Дилма Руссефф импичменти бўйича овоз бериш бўлиб ўтди. Бунда президент импичменти тарафдорлари зарур бўлган овоз йиғишди. Импичментга 513 конгрессмендан 367 нафари овоз берди. Импичмент қабул қилиниши учун 342 нафар овоз керак бўлганди.

Президент унга қарши импичмент жараёни ҳеч қандай асосга эга эмаслигини айтган. Руссефф, шунингдек, мамлакатда муддатдан аввалги президентлик сайловлари бўлиб ўтиши имкониятини истисно қилди. "Мен энди муддатдан аввалги сайловлар бўлиши мумкинлигини кўриб чиқмаяпман", деб айтди Руссефф.  

Руссефф ўз лавозими учун курашишга ваъда берди. "Мен курашни тўхтатмаяпман, у эндигина бошланмоқда", деб айтди Руссефф.