Brent русумли нефтнинг бир баррели икки ҳафта ичида биринчи марта 48 долларга чиқди

Иқтисодиёт 12 Май 2016 3059

Лондоннинг ICE биржасидаги савдоларнинг 2016 йил июль ойида етказиб бериладиган фьючерс шартномаларида Brent маркали нефтнинг бир баррели  0,84 фоизга кўтарилиб, 48 доллардан сотилган. Бу 29 апрелдан бери қайд этилган энг юқори қийматдир. 

Россия миллий валютаси ҳам нефть нархининг ўсиши билан ўз қадрини тиклаб бормоқда. Хусусан, биржа савдоларида рублнинг долларга нисбатан курси 4 тийинга кўтарилиб, 64,93 рублни ташкил этган. Еврога нисбатан курси эса 17 тийинга ўзгариб, 74,12 рублгача тушган.

"Велес Капитал" таҳлилчиси Василий Танурков нефть нархи ўсишини "АҚШ нефть захирасининг ўтган ҳафтада 3,4 млн. баррелга пасайишига оид маълумотларнинг эълон қилиниши, нефть нархига таъсир этди. Аслида унинг ҳажми Bloomberg агентлигига кўра, 750 минг баррелга кўтарилиши керак эди", деб изоҳлаган.

Кўпроқ янгиликлар