Буюк Британияда масхарабоз намойиш вақтида томошабинни нокаут қилди

Жамият 12 Май 2016 5674

Буюк британиялик масхарабоз Бен Клоуз намойиш вақтида томошабин Бен Гарнемни нокаутга учратди. "Би-би-си" хабарига кўра, бу ҳодиса Блэквуддаги Circus Zyair циркида рўй берган.

Гарнем томошага оиласи билан келгани айтилган. Коулз уни аренага таклиф қилган ва у билан бирга трюк бажаришни сўраган. Масхарабоз томошабин билан бирга ўмбалоқ ошмоқчи бўлган ва бу ҳаракат муваффақиятсиз чиққан.

Гарнемни аренадан кўтариб олиб чиқиб кетишга тўғри келган.

"Яхшиямки омон қолдим. Мен ўлишим ҳам мумкин эди", дейди жабрланувчи.

Гарнемнинг боши тилинган, юзи шишган, унда бош айланиши қайд этилган.

Томошабинларнинг гувоҳлик беришича, жабрланувчи масхарабозни бу воқеа учун айбламаган, лекин уни аренадан кўтариб олиб чиқишгани унга ёқмаган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5670 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6578 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21718 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50341 Жамият
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 16 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 22 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 380 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 192 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 142 Жаҳон
Трамп Афғонистонга Американинг 4 минг аскарини юбориш фармонини тасдиқлади
07:40 548 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар