Франция жануби-ғарбидаги Байонна саноат ҳудудида портлаш юз берди. Бу ҳақда полиция маълумотига асослани BFM телеканали хабар тарқатган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса газ баллони портлаши орқали рўй берган.

Қайд этилишича, порлаш чиқиндиларни қайта ишлаш заводида содир бўлган.

Айни вақтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.