«Гидромех» давлат компанияси Ўзбекистонга дарё тубини чуқурлаштирувчи 7та кема етказиб беради

Ўзбекистон 12 Май 2016 11870

Россия компанияси етказиб берадиган кемаларнинг меҳнат самарадорлиги 1600 куб м/соатдир. 

Россия ОАВ хабарларига кўра, улардан Ўзбекистондаги каналларни тозалашда фойдаланилади. 

Сув ҳавзалари тубини тозаловчи ускуналар «Завод Гидромеханизации» томонидан ишлаб чиқилади ва «Гидромех монтаж» ҚКга (51 фоиз Гидромех, 49 фоиз Ўзбекистон ҳукумати) етказилади.

«Гидромех» заводи, аввал ҳам Ўзбекистоннинг дарё тубини чуқурлаштирувчи флотини янгилаш дастури доирасида 16 та кемани етказиб берган эди. 

Умуман, 2020 йилгача Ўзбекистон 30га яқин шундай техникани харид қилишни режалаштирган. Бунда, буюртмачининг талабига кўра, ўзбек корхонасидаги маҳаллийлаштириш даражаси йилига 10-15 фоизга ортиши керак.

Кўпроқ янгиликлар