АҚШнинг собиқ Давлат котиби Хиллари Клинтон АҚШ пойтахти Вашингтонни АҚШнинг 51-штати деб тан олинишини ёқлаб чиқмоқда. Клинтон бу фикрни The Washington Informer нашрининг электрон версиясида чоп этилган мақолада билдириб ўтди.

Клинтон пойтахтга штат мақоми берилишини фаол қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди.  

"Вашингтон, Колумбия федерал округи 700 минг америкалик учун ватан ҳисобланади, бу миқдор баъзи давлатларнинг аҳолиси сонидан кўпроқни ташкил қилади. Вашингтонликлар бошқалар каби мамлакат қуролли кучларида хизмат қиладилар, ҳукм чиқарувчилар ҳайъатида иштирок этадилар ва солиқ тўлайдилар. Шу билан бирга уларда конгрессда овоз бериш имконияти йўқ. АҚШ ўз пойтахти аҳолисига шундай муносабат билдирувчи сайёрамиздаги ягона демократик давлат эканлигига ишониш қийин", деб айтди Клинтон. 

"Пойтахтнинг 51-штат деб тан олиниши учун курашда тараққиётнинг йўлида узоқдан бери турган тўсиқни барбод қила оламиз, деб ўйлайман", деб ишонч билдирди Клинтон. 

Клинтон Вашингтон учун "штат мақомини бериш мушкул масала" бўлиши мумкинлигини айтган Дональд Трампни танқид қилди. "Менинг фикримча, Вашингтонга кўплаб ўн йилликлар давомида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаслик мушкул бўлган", деб айтди Клинтон.

2014 йил июлда АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон жойлашган Колумбия федерал округини АҚШнинг 51-штатига айлантирилиши ташаббусини билдирган. Бироқ ўшандан бери ҳеч нарса ўзгармаган.