Хитойда миш-мишларга қарши кураш мақсадида махсус дастур ишлаб чиқилади

Жаҳон 12 Май 2016 2010

Хитойда интернет фойдаланувчилари ишончсиз миш-мишларни муҳокама қилиши мумкин платформа ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Global Times хабар қилган.

Бу лойиҳа ҳақида ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлиги ҳамда Sina Weibo микроблогида хабар қилинган.

Бу платформа орқали интернет фойдаланувчилари миш-мишлар скриншотлари, ҳаволаларни муҳокамага ташлаши, модераторлар эса маълумотларни текшириб, уларнинг ҳаққоний ёки хатолиги ҳақида расман эълон қилиши мумкин бўлади.

Бундай ҳаракатлар ҳукумат томонидан кибермакондаги шароитларни яхшилаш мақсадида амалга оширилмоқда. ХХР раиси Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, Хитой миллий сегментида ижобий муҳит яратилиши зарур.

Кўпроқ янгиликлар