Инглиз файласуфи Фрэнсис Бэконнинг автопортрети кимошди савдосида 35 миллион доллар эвазига ўз соҳибини топди. Бу ҳақда Reuters хабар қилди. Ким ошди савдосини Sotheby's аукцион уйи амалга оширган. 

Шунингдек, абстракционист Сай Твомбли қаламига мансуб номсиз сурат 36,7 миллион долларга сотилди. Ушбу санъат асарларининг иккаласи ҳам аввал кимошди савдосига қўйилмаган. 

Sotheby's 242,2 миллион долларлик савдо амалга оширди. Таклиф этилган асарлардан фақат икки донасигина сотилмай қолган. 

Фрэнсис Бэкон – 16 асрда яшаган инглиз файласуфи, тарихчи, сиёсатчи, эмпиризм асосчиси.