11 май куни Францияда 69-Канн фестивали очилди.

Тақдимотни Вуди Алленнинг “Чиройли одамлар” деб номланган фильми очиб берди. Картина воқеаси 30-йилларда содир бўлиб, унда ёш бир йигит Голливудни забт этгани йўлга тушади. Фильмда Жесси Айзенберг, Кирстен Стюарт, Стив Каррел ва бошқалар суратга тушган. Бу Алленнинг фестивални очиб бераётган тўртинчи фильмидир.

Асосий тақдимотда 20 та фильм қўйилган. Булар: Жан-Пьер ва Люк Дарденларнинг “Нотаниш”, Педро Альмодоварнинг “Жульетта”, Ксавье Доланнинг “Бу шунчаки охир замон”, Оливье Ассайаснинг “Персонал харидор”, Брюно Дюмоннинг  “Тинч оқимда”, Жим Жармушнинг "Патерсон", Николь Гарсианинг “Тош касаллиги”, Ален Гиродининг “Ўжарлигингча қол”, Клебер Медонич Филхонинг “Қовға”, Кен Лоучнинг “Мен Дэниэл Блейкман", Брийанте Мендозанинг "Ma'Rosa", Кристиан Мунджиунинг “Оилавий фотосурат”, Жефф Николснинг "Лавинг", Парк Чхан Укнинг “Хихматкор қиз”, Шон Пеннинг “Сўнгги чеҳра”, Кристи Пуюнинг "Сьерраневада", Поль Верховеннинг “У”, Николас Виндинг Рефннинг "Неонли шайтон", Андреа Арнольднинг "Американча асал" ҳамда Мариен Эднинг "Тони Эрдман" фильмларидир.