Америкалик полициячи Жорж Циммерман 2012 йилда Флоридада қуролланмаган ўспиринни отиб қўйган пистолетини ким ошди савдосига қўйди. Бу ҳақда Mashable хабар қилмоқда. 

“Мен мустақил америкаликман ва мен ўз мулким билан нимани истасам, шуни қиламан”, - изоҳ берди Циммерман. 

Маълум бўлишича, Циммерман пистолетини “Америка ўқ отиш қуролларининг тумори” деб ҳисоблайди. 

24 соатли онлайн-аукцион 12 май куни очилади. Лотнинг бошланғич нархи 500 доллар. 

Жорж Циммерман – америкалик “қўшничилик назорати” кўнгилли-патрули. 2012 йил 26 февраль куни 17 яшар афроамерикалик бегуноҳ Трейвон Мартинни отиб ўлдириб қўйган. Ўзини ҳимоя қилган, деган оқлов билан қўйиб юборилиши катта шов-шувларга сабаб бўлган.