LG 360 CAM ва Google street view билан 360 градусли контентни осонлик билан бўлишинг ва баҳра олинг

Технология 12 Май 2016 4076

Стандарт контент билан Google Street View контентининг монандлиги, LG’дан янги камера мобил экотизимда 360 градусли контент яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади. 

Ўтган ҳафтада Mobile World Congress кўргазмасида LG 360 CAM’ни тақдим этгач, LG Electronics (LG) компанияси мобил ускуналар ёрдамида 360 градусли визуал контент яратиш ва фойдаланишга бўлган қизиқишнинг ортишини кутмоқда. LG 360 CAM ва G5 смартфони каби қулай нархли ҳамда харидор эҳтиёжларидан келиб чиққан ускуналарнинг истеъмолга чиқарилиши 360 градусли контентни яратиш ҳамда фойдаланишни йўлга қўйиш худди тугмаларни босишдек осон бўлади. 

Аксарият телефонлар камераси фақатгина панорама режимига эга бўлган бир пайтда, 360 градусли шарсимон (сферик) тасвирлар ва видеолар кўринган барча нарсалар, жумладан замин ва осмонни ҳам, эгаллаган ҳолда уларнинг яратилиш даражасини юксалтиради. Ўзининг ихчам портатив ҳажми ҳамда юқори аниқликдаги тасвирлари билан LG 360 CAM 360 градусли контент яратиш борасидаги ўсиб бораётган тенденцияда афзалликка эга бўлган тасвирларни қайта ишлаш ускунаси ҳисобланади. 

Бундан ташқари, бу смартфонлар ишлаб чиқарувчисидан Google (OSC) сферик камераси очиқ интерфейсини қўллаб-қувватловчи Google Street View учун мослаштирилган биринчи камера ҳисобланади. iOS ёки Android’га ўрнатилган Google Street View бепул иловаси ёрдамида LG 360 CAM эгалари тўғридан-тўғри ўз телефонлари орқали 360 градусли контентлари билан осонгина суратга олиш, юклаш ва бўлишиш имкони мавжуд. Бунда файлларни зарур форматга солиш учун уларни қайта ишлаш каби даҳмазаларга ҳожат бўлмайди.  

LG 360 CAM учта ички микрофонга эга ҳамда 5.1 каналли ҳажмда овоз ёзиб олишни уддалайди. 1,200мАч сиғимли ички батарея билан бойитилган, у 70 дақиқагача видеоёзувни таъминлай олади. MicroSD карта учун ўрнатилган слот эвазига камера хотираси максимум 2Tб’гача кенгайтириш мумкин. 

“LG 360 CAM тўғрисидаги тасаввур 500 миллиондан ортиқ Street View фойдаланувчилари ҳамда 360 градусли контент яратиш ва ишлатишни хуш кўрувчилар учун катта аҳамиятга эга. 16Mп тасвирлар яратиш имконияти эвазига LG 360 CAM 360 градусли контентдан баҳра олишни истаганлар учун энг мақбул танлов бўлади”, - деди Google Street View маҳсулотлари менежери Чарльз Армстронг.

“Яқин кунларга қадар 360 градусли тасвирлар ва видеолар яратиш учун оддий истеъмолчилар имкониятидан ташқари бўлган қимматбаҳо ва оғир ускуналар талаб этиларди. LG 360 CAM фойдаланувчиларга осонгина ўз контентини яратиш ва уларни дўстлари билан эркин бўлишиш ва шу тариқа LG Playground доирасида янги мобил экотизими тажрибасига эга бўлиш учун замин яратади”, - деди LG Mobile Communications компанияси вице-президенти ва маҳсулотларни режалаштириш раиси Хун-жу Ким. 

Асосий хусусиятлари:
Камераси: 13 мегапикселли 2 та сенсор  (чиқиш ўлчови 16Мп)
Тасвирга олиш режимлари: сферик 360 градус / яримсферик 180 градус
Ўлчови: 40 x 97 x 25мм (қопламсиз)
Оғирлиги: 76.7г (қопламсиз)
Овози: 3 та микрофон / 5.1 каналли овоз ёзиш 
Батарея: 1,200мАч
Хотираси: карта microSD (до 2Tб)
Уланиши: Wi-Fi / Bluetooth
Ранги: кумушранг

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Pinngle бепул мессенжери: ҳатто интернет яхши ишламайдиган ҳудудларда ҳам ишлайди
Қўқонда нохуш ҳодиса. Она ва фарзандлари ҳалок бўлди
21:38 / 23.03.2017 64820 Жамият
Ўзбекистонда Wi-Fi’ни бошқариш тизими ишлаб чиқилди
21:00 / 23.03.2017 14888 Технология
Блогерлар овози. Югурдакка айланган ўқитувчи
19:57 / 23.03.2017 36149 Жамият
Красноярскдаги туризм ярмаркасида Ўзбекистон павильони гавжум бўлди
Андижонда пиёдани уриб қочган автомашинани ҳушёр фуқаро таниб қолди...
Мактабларда ўқув йили узайди, таътиллар муддатлари ўзгарди
2016 йилда ШҲТ аъзо-давлатлари ўзаро тўпланган инвестициялари 40 миллиард доллардан ошди
18:54 140 Жаҳон
Буюк Британия учун Brexit қиймати 62 миллиард долларга баҳоланди
18:39 255 Жаҳон
Компьютер қирол Георг III ақлдан озган шахс бўлганини аниқлади
Кўпроқ янгиликлар