Машҳур маркетолог Ўзбекистондаги маркетинг ҳолатига 10 баллик тизимда 3 баҳо қўйди

Lifestyle 12 Май 2016 9998

Маркетинг ва бизнес бўйича кўплаб бестселлерлар муаллифи, Россиянинг 1-рақамли маркетёри ҳисобланган Игорь Борисович Манн Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистонда бизнес ҳамжамиятини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳа - “Бизнес лабораторияси” лойиҳаси орқали ушбу ҳудудда маркетинг тараққиёти тўғрисида ўз фикрларини билдирди. 

Машҳур маркетолог Ўзбекистон хушманзараси, меҳмондўст одамлари, мазали таомлари хусусида илиқ таассуротларини баён қилди. Бироқ у Ўзбекистонда маркетингни тўғри қўйиш устида анча меҳнат қилиш лозимлигини билдирди.

Унинг айтишига кўра, Ўзбекистон – Марказий Осиёнинг хазинаси, фақат ушбу хазинадан оқилона фойдалана билиш керак. Агар ўн баллик даражада баҳоланса, айни пайтда ушбу ҳудуддаги маркетинг ҳолати 3 балл. 

“Оддийгина мисол. На Самарқанд ва на Бухорода бирорта гестҳаус (“guest house” – меҳмон учун уй) учрамади. Бу – машиналарга ёқилғи қуйиш, кафе, дўкон кичик меҳмонхонани ўзида бирлаштирган жой. Ахир сизларнинг юртингизга минглаб, миллионлаб хорижликлар, европаликлар келади. Улар орасида кофесиз кунини бошлай олмайдиганлар бор. Кўк чой, албатта, яхши, бироқ сайёҳ кофе ичгиси келдими, унга кофе сотинг”, - маслаҳат берди у.

“Мен жуда кўп юртларда бўлганман. Лекин кўрганларим орасида Ўзбекистон – бу дурдона, Ўрта Осиёнинг дурдонаси. Озроқ замонавий технологиялар қўлланса, бу ерга келувчи минглаб сайёҳларни миллионларга айлантириш қийин бўлмайди”, - деди Игорь Борисович. 

Маннинг айтишича, Ўзбекистонда туризм бизнесини ривожлантириш учун, олий ўқув юртларида туризм факультетларини очиш ва кафедраларга бўлиб, тақсимлаб ўргатиш лозим.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар