Навоий кон-металлургия комбинати томонидан 20та йирик лойиҳа бўйича 182,4 млн долларлик инвестиция ўзлаштирилади

Иқтисодиёт 12 Май 2016 4246

15 йилдан буён Ўзбекистон президентининг махсус фармонига мувофиқ ҳар йили май ойининг учинчи якшанбаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни сифатида кенг нишонлаб келинади.

Шу муносабат билан Навоий кон-металлургия комбинати жамоаси санани муносиб кутиб олиш мақсадида, ўтган йиллар давомида соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисобини эълон қилди.

Хусусан, комбинат улкан бунёдкорлик ва иқтисодий юксалишлар йўлини босиб ўтди. “Модернизация-юксак самарадорлик омили” мавзусидаги матбуот анжуманида комбинат томонидан амалга оширилган бу йўналишдаги тадбирлар, истиқболли лойиҳалар самараси ҳусусида маълумот берилди.

Ҳозирги кунда қарийб 60 минг нафар турли касб эгалари меҳнат қилаётган комбинат қудратли ишлаб чиқариш объектлари ва ўз инфратузилмасига эга гигант корхона ҳисобланади.

"Мамлакатимиз иқтисодиётида етакчи мавқега эга бўлган комбинатда энг замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган гидрометаллургия заводлари, қизилқум фосфорит мажмуаси, «Гужумсой», "Аристантау" олтин конлари, «Суграли», "Истиқлол" каби уран конларидан фойдаланилади. Комбинатда асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари буйича барча режалар мунтазам бажариб келинаяпти",  дейди Навоий кон-металлургия комбинати инвестиция департаменти бўлими бошлиғи Абдулла Ҳурсанов.  

Унинг айтишича, шунингдек, кон-металлургия саноатини ривожлантириш мақсадида ҳукумат томонидан маъқулланган истиқболли лойиҳалар ўз самарасини бермоқда. Масалан, ўтган йилги Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 245 миллион доллардан ортиқ, маблағ эвазига 10та лойиҳа фойдаланишга топширилди. Жорий йилдаги Инвестиция дастури доирасида эса комбинат буйича умумий қиймати 963,8 млн доллар ҳажмида 20та лойиҳа киритилиб, 182,4 млн доллар инвестициялар ўзлаштириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, дам олиш масканлари қурилиши, "Она ва бола" скрининг маркази барпо этилиши, сув билан даволаш профилаторийсини ишга тушириш тадбирлари ҳам бошлаб юборилган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар