Невада штати, шимолий Лас-Вегас шаҳрининг саҳро ҳудудида  Hyperloop вакумли поезди учун ишлаб чиқарилган двигатель синовдан ўтказилди, деб ёзади The Wall Street Journal.

«Hyperloop – ҳақиқий. У ҳаётга шу дамнинг ўзидаёқ тадбиқ этилади», — дейди Hyperloop One компаниясининг ижрочи директори Роб Ллойд.

Унинг қайд этишича, компанияда 2020 йилга келиб мазкур транспорт туридаги ҳаракатнинг фаолият тизимини жорий этиш режалаштирилган.