Nissan Mitsubishi Motors’нинг учдан бирини харид қилади

Технология 12 Май 2016 2002

Япониянинг Nissan Motor автомобилсозлик компанияси Mitsubishi Motors’нинг 34 фоиз акциясини харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Мазкур битим имзолангудек бўлса, Nissan Mitsubishi Motors’нинг бош акционери бўлади. 

Унинг нархи 200 миллиард иенага (ҳозирги курс бўйича 1,8 миллиард доллар) баҳоланиши мумкин. Bloomberg’нинг маълум қилишича, Nissan рақибининг 33 фоиз акциясини сотиб олиши эҳтимол. Унинг бозор нархи 1,5 миллиард долларга яқин туради.

Япон ОАВда Mitsubishi Motors директорлар кенгаши Nissan назоратига ўтиш борасида бир тўхтамга келгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Nissan раҳбарияти эса таклифни 12 май куни кўриб чиқади.

Bloomberg манбаларининг таъкидлашларича, Mitsubishi’да ҳисса сотиб олиш имкониятини бошқа компаниялар, хусусан, Пекиннинг BAIC Motor компанияси ҳам кўриб чиқмоқда. Mitsubishi Motors билан боғлиқ ёқилғи можароси ушбу савдолар эҳтимолига сабаб бўлмоқда.

Маълумки, 20 апрель куни компания раҳбарияти Япония транспорт вазирлигига топширган мурожаатида, автоконцерн кичик литражли автомобиллар ёқилғи сарфига оид синов жараёнлари натижаларини қалбакилаштирганини тан олган эди. 
Келгуси кун Япония ҳукумати Mitsubishi Motors’нинг Окадзакидаги бош қароргоҳида текширув ўтказганди. Бунинг натижасида Mitsubishi акциялари қиймати 40 фоиздан кўпроққа тушиб кетди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30114 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42364 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158835 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45029 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 175 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 824 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 441 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 1985 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 178 Спорт
Кўпроқ янгиликлар