Туркия Европа билан қочқинлар масаласида келишув омадсизликка учраши фонида бу қитъани "миграция хаосига чўктирмоқчи". Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатган.

Нашрнинг ёзишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг маслаҳатчиси Бурҳон Кузу ўз твиттерида шундай ёзган: "Агар парламент хато қарор қабул қилса, биз қочқинларни қўйиб юборамиз".

Кузу Туркия фуқароларининг Европа Иттифоқи ҳудудига визасиз сафарлар қилиши имкониятлари хусусида гаплашган. Айни вақтда бу масала Европарламентда кўриб чиқилмоқда.

Бундан олдинроқ, Европарламент Туркия билан визасиз режим бўйича ишларни тўхтатганди, бунга Туркия томони келишув бўйича шартларни бажармаётгани сабаб бўлган.