Смарфтонлар ва планшетлар учун эгилувчан тиргак гаджет пайдо бўлди

Технология 12 Май 2016 3489

Kickstarter майдончасида фойдаланувчиларга смартфон ва планшетлар билан ишлашда қулайлик яратувчи янги гаджет пайдо бўлди. “SOSPENDO” эгилувчан тиргак гаджети фойдалаувчиларга янги жуфт қўллар вазифасини ўтайди ва қурилмани кўз олдимизда ушлаб туришга имкон беради. Аксессуар патентланган махсус алюмин қувуридан ясалган бўлиб, уни бўйин, бел ёки қўл, яъни фойдаланувчи учун барча қулай жойларга эгиб ўрнатиш мумкин.

SOSPENDO конструкциясининг универсаллиги туфайли юриш ва ўтириш вақтида видеолар томоша қилиш, таом тайёрлаш, янги рецептларини ўрганиш, видеоқўнғироқ орқали суҳбатлашиш, хабарлар ва китоблар ўқиш, фотосуратларни томоша қилиш мумкин. Қурилманинг GoPro экшн-камераларини ўрнатиш учун мўлжалланган русуми ҳам мавжуд. Ҳозирги кунда лойиҳа муаллифлари гаджетни ишлаб чиқариш учун маблағ тўплашмоқда. Олдиндан буюртма бериш 25 долларга айланади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар