Россиялик ҳарбий Антон Еригин Суриянинг Хомс вилоятида отишма пайтида олган оғир жароҳатлардан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди.  

"Хомс вилоятида Россиянинг қарама-қарши томонларини яраштириш марказининг автомобиллари жангарилар томонидан ўққа тутилиши оқибатида автомобилларга ҳамроҳлик қилаётган россиялик ҳарбий Антон Еригин ҳалок бўлди", деб айтди Россиянинг Ҳмаймим базасидаги вакил.

Ҳарбий зудлик билан шифохонага олиб борилган. Икки кун давомида шифокорлар унинг ҳаёти учун курашдилар. Бироқ олинган жароҳатлар жуда оғир бўлиб, Антоннинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.

Ҳарбий қўмондонлик Еригинни давлат мукофотига тақдим қилди. Сержант Антон Еригин 31 ёшда эди. Унинг жасади она шаҳри Воронежга етказилди. 12 майда у билан видолашиш маросими бўлиб ўтади.

Антон Еригин Сурияда ҳарбий операция давомида ҳалок бўлган еттинчи россиялик ҳарбий бўлди.