Тошкентда IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси бошланди

Технология 12 Май 2016 23902

Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси бошланди. Жорий йилги ярмаркада тақдим этилган қарийб 650 та янги лойиҳанинг 70 дан ортиғи ёш олимлар ва талабаларга тегишлидир. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Ярмаркада Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Корея Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш маъмуриятининг Ўзбекистондаги KOPIA маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институти, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги корхоналари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Наманган муҳандислик-технология институти, Фарғона политехника институти, Тошкент ахборот технологиялари университети ва бошқа олий ўқув муассасалари ўнлаб янги ишланмаларни тақдим этган.

Бу Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида намойиш этилаётган янгиликларнинг 130 таси саноат, 116 таси қишлоқ хўжалиги соҳасидаги долзарб вазифаларни ҳал этишга қаратилган. 130 дан зиёд ишланма ва илғор технологиялар соғлиқни сақлаш ва фармацевтика учун мўлжалланган, 89 таси ахборот технологиялари, яна 34 таси илм-фан ва таълим соҳасидаги янги дастурий маҳсулотлардир.

Кўпроқ янгиликлар