Юқори тезликдаги Hyperloop вакумли поездлари билан транспортлар тармоғида фаол иштирок этиб келаётган Hyperloop One компанияси юқоридаги сифатга эга электромагнитли аравани синовдан ўтказди. Тақдим этилган прототип инсон саломатлигига хавф туғдирмайдиган 2.5G тезланишда ҳаракатланди, унинг тезлиги 168 км/соатни ташкил этди. Албатта, бу соатига 700 миль (1000 км/соатдан кўпроқ) деб ваъда қилинган кўрсаткич эмас, бироқ синовдаги арава лойиҳа шароитларига мос келмайдиган очиқ ерда ҳаракатланди. 

Мазкур тажрибадан кўзланган мақсад, режадаги чизиқли двигателнинг самарадорлиги ва лойиҳанинг умумий иш қобилиятини кўрсатиш бўлди. Натижада, электр станцияси аравани 1.1 соат ичида 100 км/соатгача бўлган тезликда ҳаракатлантириб юборди. Жорий йилнинг сўнгига қадар компания йўловчи капсулаларининг прототиплари билан тўлиқ ҳажмдаги синов муассасаларида қувур бўйлаб ҳаракатланувчи тажрибани амалга оширади. Унга кўра, вакуумли шароитларда белгиланган тезликка эришиш мақсад қилинган.