Жек Блэк Дуэйн Жонсон билан "Жуманжи"нинг ремейкида суратга тушмоқда

Маданият 12 Май 2016 4220

Актёр Жек Блэк Дуэйн Жонсон билан "Жуманжи" фильмининг ремейкида суратга тушмоқда. Бу ҳақида The Hollywood Reporter хабар беради.

Фильмнинг оригинал варианти 1995 йилда экран юзини кўрган. Унда бош ролни Робин Уильямс ижро этган. Тасмада ғайриоддий стол ўйини тўғрисида ҳикоя қилинади. 

Фильм ремейки билан Sony кинокомпанияси шуғулланади. Блэкнинг лойиҳадаги иштироки ҳақида Жонсон ўзининг инстаграм тармоғида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, комик актёр фильмга болаларча қувонч бағишлайди. 
Шунингдек, Жонсон янги картинада Кевин Харт ҳам роль ўйнаганини тасдиқлади ("Эркак каби ўйла", "Майами миссияси").

Кўпроқ янгиликлар