Зимбабве қурғоқчилик сабабли ёввойи ҳайвонларни сотувга қўйди

Жамият 12 Май 2016 2515

Зимбабве қурғоқчилик сабабли ёввойи ҳайвонларни қутқариб қолиш мақсадида уларни сотувга қўйди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Зимбабве Миллий боғлар ва ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси мамлакатнинг ёввойи ҳайвонларни сақлай олишга имкони бўлган фуқароларини ҳукумат билан боғланишга чақирмоқда. Хабарда ҳайвонларнинг нархи ва уларнинг хорижликлар томонидан сотиб олиниши имконияти борлиги ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

"Боғимизда ёввойи ҳайвонларни қўллаб-қувватлаш учун етарлича сув захираси йўқ, яйловлар ҳам етишмаяпти. Баъзи ҳудудларимизда умуман захиралар йўқ ва у ердаги ҳайвонлар нобуд бўлишини биламиз", деб айтди Хванге миллий боғидаги сафари-турлар оператори Эманнуэль Фундира.

Зимбабведа 10 та миллий боғ фаолият юритади. Бугунги кунда Хванге миллий боғида 54 мингта фил яшайди, бу эса боғ сақлай олиши мумкин бўлган филлар сонидан 4 баробар кўпроқни ташкил қилади. Умумий ҳисобда мамлакатда 80 мингта фил бор.  

"Маъмурият хабарида ҳайвонлар мамлакат ичида сотилиши айтилган, бироқ Зимбабведа ҳайвонларни сотиб олиш учун имконияти бўлган одамлар жуда кам. Агар гап ҳайвонларни хорижга экспорт қилиш ҳақида кетадиган бўлса, бу жуда катта муаммо. Чунки ҳайвонлар Африкага тегишли ва кейинги авлодларнинг мулки ҳисобланади", деб айтди табиатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис Жонни Родригез.

Бундан ташқари,  Zimbabwe Independent newspaper нашрининг маълум қилишича, Bubye Conservancy хусусий боғи эгалари боғда шерлар кўпайиб кетгани сабабли 200 та шерни ўлдириш зарурлиги ҳақида айтишганини маълум қилганди.  

Зимбабведа кучли қурғоқчилик сабабли фавқулодда вазият тартиби эълон қилинди ва халқаро ҳамжамиятга ёрдам сўраб мурожаат қилинди. Қурғоқчилик сабабли маккажўхори ва экспорт қилинадиган тамаки ҳосили нобуд бўлган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар