Шотландиянинг «Абердин» клуби ўзининг ашаддий мухлиси ўтирадиган жой учун чипта чиқаришни тўхтатади

87 ёшли Норман Голди яқинда инсульт натижасида вафот этганди, шотланд клуби мухлисининг хотирасига унинг жойини рамзий жой сифатида сақлаб қоладиган бўлди. 

Голди севимли жамоаси ўйинига икки хил, жамоа либослари рангидаги пайпоқларда – биттаси қизил, биттаси оқ – келиши билан танилганди. 

«Абердин» мухлис хотирасига ўриндиқни қизил-оқ рангга бўяб жамоа «Питтодри» стадионида ўйнар экан бу ўриндиқ учун чипта сотилмаслигини билдирган.