АҚШ махфий хизмати Трамп собиқ хизматчисининг Обамага нисбатан таҳдидларини ўрганиб чиқади

Жаҳон 13 Май 2016 3886

АҚШнинг биринчи даражали раҳбарлари хавфсизлиги учун масъул бўлган махфий хизмати миллиардер Дональд Трамп собик бош хизматчиси томонидан президент Барак Обамага таҳдидлар уюштирилгани хусусидаги хабарларни ўрганиб чиқади. 

Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабарларига кўра,  Энтони Сенекаль (Anthony Senecal) АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан эҳтимолий номзод Дональд Трампнинг Флоридадаги клубларидан бирида бош хизматчи бўлиб ишлаган. Аниқланишича,  Сенекаль бир неча маротаба Facebook ижтимоий тармоғида Обама ва унинг оиласига нисбатан ғарази борлигини билдирган. 

Хусусан, у 2015 йил сентябрида ҳарбийлар Обамани хоинлиги учун осишлари керак деган фикрларни изҳор қилган. Бошқа бир хабарида, президентни мусулмон дейиши учун ҳақоратли иборалардан фойдаланган. Бунда, Сенекаль доимо ўз фикрларини билдираётгани, Трамп номидан гапирмаётганини таъкидлаган.

Махфий хизмат вакиллари "ушбу воқеалардан хабардор эканини айтиб, зарурий суриштирув ишларини олиб бориши"ни маълум қилишган. 

Ўз навбатида, Трамп сайловолди штаби матбуот хизмати Сенекалнинг Обама ва унинг оиласига нисбатан таҳдидларини қоралаб, у миллиардерда узоқ вақтдан бери ишламаётганини қайд этган.

«Шунга қарамай, биз президент Обама ва унинг оиласига нисбатан бундай даҳшатли баёнотларни бутунлай қоралаймиз», — деб қайд этган миллиардер матбуот котиби Хоуп Хикс.

Трампнинг собиқ хизматкори Обамага ижтимоий тармоқда таҳдид қилди

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71397 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37179 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21532 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81213 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61909 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 709 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 536 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 559 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 247 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 532 Маданият
Кўпроқ янгиликлар