АҚШ президенти самолёти турадиган авиабаза теракт таҳдиди туфайли қуршаб олинди

Жаҳон 13 Май 2016 3472

АҚШ хавфсизлик кучлари АҚШ президенти Барак Обаманинг самолёти турадиган АҚШ денгиз авиациясининг бирлашган Эндрюс базасини қуршаб олди. Бу ҳақда авиабазанинг твиттерида маълум қилинди.

Фавқулодда вазият авиабазанинг назорат-ўтказиш пунктига кириб, танасида бомба борлигини айтган аёл сабабли юз берди.

Саноқли сонияларда базага асосий кириш йўли қуршаб олинди. Аёл ҳибсга олинди ва тинтув қилинди. Унинг танасида ҳеч қандай портловчи модда аниқланмади.

Аёлнинг бундай қилишга нима ундагани номаълумлигича қолмоқда. Аёлни маҳаллий полиция сўроқ қилган.

Эндрюс базаси Вашингтонда, Оқ уйдан 24 км узоқликда жойлашган. Авиабаза аэродромидан АҚШ президент Барак Обама, АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва мудофаа вазири Эштон Картер жўнайдилар. Бу ерга шунингдек бошқа давлатлар етакчилари ва дипломатлари самолётлари ҳам қўнади.

Кўпроқ янгиликлар