Хитойнинг Xiaomi компанияси (3840×2160 пиксел) ҳажмдаги видеороликларни суратга олувчи Yi 4K Action Camera 2 камерани расмий тарзда эълон қилди. 

Бу форматда кадр частотаси 30 к/с.ни ташкил этади. Бундан ташқари,  қурилма 120 кадр/секунд тезликда 1920x1080 пикселли, 240 кадр/секунд тезликда эса 1280×720 пикселли тасвирлар олади. Барча ҳужжатлар f/2.8 диафрагма ва 155° кўриш бурчагига эга Sony IMX377 12 мегапикселли сенсор орқали тасвирга олинади. Суратни таҳрирлаш ишлари билан ўзининг юқори сифат ва энергия самарадорлигига эга икки ядроли Ambarella A9SE75 чипсети шуғулланади.

Қурилмага ўрнатилган 1400 мАч сиғимли аккумулятор икки соатли 4K видеоларни тасвирга олишга чидаб бера олади. 2.19 дюймли дисплей мустаҳкам Gorilla Glass ойнаси билан ҳимояланган бўлиб, 640×360 пикселли ва 160°кўриш бурчагига эга. 

Шунингдек, Bluetooth 4.0, икки диапазонли Wi-Fi, micro-USB ва microHDMI ҳам мавжуд. Xiaomi Yi 4K Action Camera 2 июндан бошлаб 300 доллар ҳисобида сотувга чиқади. Қурилма бешта рангли кўринишларда, жумладан, тилла ва пушти-тилла рангларда бўлади.