Англияда «Лестер» стадионидан олинган ҳаво сотувга қўйилди

Спорт 13 Май 2016 4220

eBay интернет дўконида «Лестер» жамоаси ўз ўйинларини ўтказадиган «Кинг Пауэр» стадиони ҳавоси сотивга қўйилди.

Айни вақтда 10та 1 литрли идишлардаги ҳаво сотувга қўйилган, улардан бири ўз харидорини топган.

«Кинг Пауэр» стадионидаги янги ҳаводан баҳра олиш имкониятини қўлга киритинг. Ғалаба ҳавосини сотиб олиш имконияти ҳаётингиз давомида бир марта бўлиши мумкин», — дейилган аннотацияда.

1 литр ҳаво нархи 30 фунт стерлинг (43,36 доллар).

2 май куни «Лестер» жамоаси ўзининг энг яқин таъқибчиси «Тоттенҳэм» «Челси»га қарши дерби баҳсида очко йўқотгач, 132 йиллик тарихида илк марта Англия чемпионига айланганди.

2015 йилнинг мартида eBay аукционида америкалик поп-қўшиқчилар концертларидан олинган ҳаво сотила бошлаганди.

Ўтган йилнинг декабрида эса Канада Пекин аҳолисига тоза ҳаво сота бошлади. 

Дастлаб Vitality Air компанияси eBay орқали ҳаво пакетларини 0,99 доллардан сотган. Кейинроқ эса ҳажмига қараб бутилканинг қиймати 46 долларгача етди. Бу 400 юанга тенг бўлиб, 2 юань атрофида турувчи минерал сувдан 200 марта қимматроқ эди.

Пекинда 6 декабрь куни ҳавонинг ифлосланганлиги туфайли экологик хавфлиликнинг энг юқори – «қизил» даражаси эълон қилинган эди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар