Apple Хитой такси иловасига 1 млрд доллар сармоя киритади

Иқтисодиёт 13 Май 2016 2021

Такси буюртма бериш бўйича Хитой компанияси Didi Chuxing томонидан маълум қилинишича, у Америка Apple корпорациясининг 1 млрд долларлик сармоясини жалб этишга муваффақ бўлган, деб хабар қилмоқда Fortune.

Didi Chuxing компаниясида аниқлик киритишларича, жами сармоялар ҳажми 2 млрд доллардан ошиб кетиши мумкин.

«Didi инновацияон намуна бўлиб хизмат қилмоқда. Биз, улар яратган бизнесдан таъсирландик. Улар шунингдек, ажойиб жамоа ва раҳбариятни ташкил эта олишган. Биз уларни айни босқичда қўллаб-қувватламоқчимиз», — деб баёнот берган Apple раҳбари Тим Кук.

Apple сармоялари Хитойдаги Uber билан рақобатда Didi Chuxing компаниясига ёрдам бериши керак. Бироқ, Хитой компаниясининг вакили таъкидлашича, Apple Didi Chuxing директорлар кенгашида ўрин олмайди. 

Аввалроқ, Британиянинг Daily Mail газетаси Foxconn ва Pegatron ходимлари истиқомат қиладиган умумий уйлар суратларини намойиш этган эди. Айни компаниялар Apple маҳсулотларини йиғиш билан шуғулланади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар