Бангладеш марказий банкига уюштирилган ҳужумга ўхшаш киберхуруж қайд этилди

Жаҳон 13 Май 2016 1625

SWIFT халқаро банк ҳисоблари тизими, Бангладеш марказий банкига уюштирилган хакерлик ҳужумига ўхшаш иккинчи йирик киберхуруж амалга оширилгани хақида баёнот берди. Ўшанда, Бангладеш банки ҳисобларидан 80 млн. доллар маблағ ўмарилган эди, деб ойдинлик киритмоқда РИА «Новости».

SWIFT таянаётган экспертлар фикрича, иккинчи киберҳужум шундан далолат берадики, Бангладеш бош молия муассасасида содир этилган ўғирлик, «алоҳида ҳодиса бўлмай, банкларга қарши кенг ва пухта ўйланган кампаниянинг бир қисмидир».

SWIFT’нинг маълумотларига кўра, иккинчи хуружнинг нишони сифатида тижорат банки танланган. Ҳозирча унинг номига ойдинлик киритилмаяпти. Тизим вакилининг айтишича, мазкур жиноятга банк ходимлари ҳам алоқадор бўлиши эҳтимол. 

Апрель ойи охирларида SWIFT халқаро банк ҳисоб-китоблари тизими бир неча маротаба хакерлар ҳужумларига учрагани хақида маълум қилинган эди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар