Баҳрайн ТИВ Эронни террорчилар тайёрлашда айблади

Жаҳон 13 Май 2016 2897

Баҳрайн Ташқи ишлар вазири шайх Холид ибн Аҳмад Ал-Халифанинг парламент йиғилишида депутатларнинг саволларига жавоб бериш вақтида маълум қилишича, Эрон Баҳрайндаги экстремистик гуруҳлардан ўз мақсадларини амалга оширишда фойдаланиш учун уларни шуғуллантирмоқда.

"Эрон ўз лагерларида террорчи гуруҳларни тайёрлайди. Бу мамлакат Баҳрайн ҳудудига қурол ва портловчи моддалар олиб киради", дейди Ал Халифа.

Вазир Баҳрайн Эроннинг ўз ички ишларига аралашаётгани учун тегишли чораларни қабул қилиши ҳақида айтган.

Шу йилнинг бошида Баҳрайн Саудия Арабистони ва Эрон зиддияти вақтида биринчи бўлиб саудияликлар тарафини олган ва эронликлар билан дипломатик муносабатларини бузган.

Баҳрайн ҳукуматининг ҳисоблашича, 2011 йили мамлакатдаги шиаларнинг суннийлардан иборат подшоҳлик ҳукуматига қарши ўтказган норозилик намойиши ортида Эрон туради.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар